Latest news

14:49"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  2 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз? News

Бугун Шомуродовнинг ўрнида кимни кўрамиз?

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Таркибимизда йўқотишлар ҳақида маълум қилганмиз.
Элдор Шомуродовнинг жароҳати Катанец ва терма жамоанинг бўлажак режаларига истаймизми ёки йўқ таъсир қилади.

Шомуродов муҳим фигура, терма жамоани ўйини бевосита унинг атрофида қурилган. У нафақат соф ҳужумчи бўлиш билан бирга ўйин давомида функциясини ўзгартириши, қанотларда, ҳужумчи ортида, эркин футболчи сифатида ўзи билан бир нечта футболчини олиб юради. Табиийки, Элдордаги бу ҳислат муҳим фактор ҳисобланади. Хўш, унинг ўрнига асосий таркибда ким майдонга тушади?

Асосий номзод Остон Ўрунов - Остоннинг индивидуал сифатлари, борган сари Катанецнинг муҳим фигурасига айланиб бораётгани бунга сабаб, деб ўйлайман. Жисмонан бақувват, яхши техникага эга ва ҳужумни якунлаш хусусиятига эга. Остон ҳужумчи бўлмасада бу йил барча мусобақаларда аксарият ҳужумчилардан кўп тўп киритди, 10дан ошиқ гол урди. Юқорида айтганимдек, Ўмон билан ўйинда Остон чизиғига жойлашди. Осиё кубогининг илк ўйинида ҳам Ўмон билан учрашувдаги тактик-услубни кўрсак ажабланмайман. Остон миллий терма жамоада биринчи, асосий план футболчиси. Уни захирада қолдириб, "Б" план учун сақлаб қўйишдан фойда йўқ.

Остон Ўруновнинг асосий таркибда Шомуродовнинг ўрнида майдонга тушиш эҳтимоли: 70/30

Игорь Сергеев  - Ўзбекистон терма жамоаси исталган рақиб билан 3та марказий ҳимоячи тактикасидан воз кечмаслигини биламан. Сергеев ва Абдихолиқов иккинчи бўлимда битта ҳимоячининг ўрнига майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган восита сифатида хизмат қилиши мумкин. Игорь соф тўққизлик ҳужумчиси ва у фақат жарима майдончаси ичидагина фойда келтира олади. Кучли томони ҳам шунда.  Қанотларда, ярим ҳимояда катта самара бермайди. Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячилар, вингерларнинг фаоллиги ҳисобига бизда вазиятлар кўпаяди ва бунда гол урадиган яққол ҳужумчига эҳтиёж сезилади. Игорь эса "сеҳрли таёқча" ролида пайдо бўлишини кутмоқдаман. Игорь 2015 йил Австралиядаги Осиё кубогида қатнашган ва илк ўйинда КХДР дарвозасига ғалаба голини урганди. Унда яна бир бор шундай имконият бор.

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Бобир Абдихолиқов - Катанец Бобир Абдихолиқовга фақат Мексикага қарши ўйиндагина асосий таркибда имконият берди ва у гол урди. Абдихолиқовда тезлик, техника, тўп билан ҳаракат қилиш, очиқ зоналарда очилиш сифатлари бор.  Айнан шунинг эвазига Катанец 3та учрашувнинг бирида Бобирни асосий таркибда майдонга тушириши мумкин. Катанецнинг услубида индивидуал томондан кучли ижрочилар муҳим роль ўйнайди. Агарда Остон ҳужумчи вазифасини зиммасига олса, Бобир ва Игорь "Б" план қуроллари бўлишади. Бобирда кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб кетиш сифатлари бор. Имконият берилса, уялтириб қўймайди, деб ўйлайман. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Азиз Амонов - Футболчи ўтган мавсум "Насаф" таркибида ёрқин ўйинлар ўтказди. 26та ўйинда 4та гол, 3та ассист қайд этди. ОЧЛда ҳам ўзини кўрсатди. Клуб фонида кўрсаткичлари ажойиб.  Лекин мавсум давомида терма жамоа миқёсида Катанецнинг режаларига киритилгани йўқ. Катанец сўнгги вариант сифатида Амоновдан фойдаланиши мумкин. Амоновда жарима майдончаси ичида тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан яхши муомала қилиш сифатлари яхши шаклланган. 

Асосий таркибда тушиш эҳтимоли: 40/60


Майдонга ким тушган тақдирда ҳам терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика