Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  7 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди News

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди

Соат 11:00да Тошкент вилоятининг Бўка туманида Шадринни сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлди.
Афсуслар бўлсинки, бу футболчи энди орамизда йўқ.
"Локомотив" раҳбарияти футболчининг оила аъзоларига моддий ёрдамини аямади. Шунингдек, футболчилар ҳам. Бундай инсонпарварлик учун уларга раҳат айтишимиз мумкин.

Ҳаммадан ҳам Фозил Мусаев изтиробда. Бу икки футболчи ёшликдан бирга футбол мактабига борган. Кейинчалик бу икки дўст Чиғатой футбол мактабида бирга ўқидилар. Кейин "Машъал" клубининг фарм клубида бирга тўп тепдилар. Йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар ва кейинчалик олимпия терма жамоасида бир хонада истиқомат қилдилар. Фозилнинг кўзларидан ёш тинмаяпти. Фозилга дўстинг учун ўзингни ушла, у эришмаган натижаларга сен эришгин деймиз.

П.С: Япония билан ўйин Шадриннинг фаолиятидаги энг яхшиси бўлган. "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси ҳам ундан кам бўлмаган деб ўйлайман. 2011 йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйиннинг 19 ва 24-дақиқаларида Шадрин жуда чиройли тарзда гол урган эди. "Навбаҳор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувдаги икки гол ҳам бир хил чиққан эди. Биринчи голга ким пас берган ёдимда йўқ, аммо иккинчисида Алишер Маҳмудов чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб беради. Шу пасдан кейин иккинчи тўп Тимур Жўраев дарвозаси тўридан жой олади.
Суратда, Шадринни биринчи голдан кейинги қувончи.

Нодирхўжа Ю.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика