Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Дубайда Япония билан ўйнайди
14 nov 2018 11:47
News
Бугун Равшан Ҳайдаров шогирдлари Дубайда Япония билан ўйнайди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Айни пайтда Дубайда бўлиб турган футболчиларимиз кунига икки маҳал машғулотлар олиб боришмоқда.
Бугун вакилларимиз ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинни Япония терма жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.
Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17 ноябрь куни БАА, 20 ноябрь куни Кувайт терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоани шакллантириш ишларини олиб боришади.

Link :
Source : ufa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments