Latest news

16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  5 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади News

Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади

Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Про лигада 18-тур учрашувлари ўтказилди.

Айни вақтга келиб Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашувчи 4 та жамоа алоҳида ажралиб чиқди. Булар – “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Олимпик”. Шунингдек, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал Самали” ҳамда “Шўртан” жамоаларининг қуйи тўртликдан жой олиши ойдинлашди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўрсатиб ўтилганидек, 18-турдан сўнг жадвал тенг икки қисмга бўлинади (икки клуб мусобақани муддатидан аввал тарк этгани инобатга олинган ҳолда). Бунда юқори тўртлик, яъни “А” квартети Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттиради ҳамда ҳар бир клуб ўзаро яна 3 та уй ва 3 та сафар — жами 6 та учрашувда майдонга тушади. Ўз навбатида қуйи тўртлик, яъни “B” квартетидан ўрин эгаллаган ҳар бир клуб ҳам ўзаро худди шу тартибда жами 6 та учрашувда майдонга тушади.

Бугун Futbol TV студиясида Про лига II босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш жараёнини соат 19:20дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Про лиганинг мавсум охирига қадар бўлган тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. II босқичи ўйинлари кетма-кетлиги эса эртага умумлаштирилган ҳолда ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади. 


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика