Latest news

13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  1 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  3 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  32 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  8 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  171 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2

"Бугун ПФЛ ЎФАга “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади" News

"Бугун ПФЛ ЎФАга “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади"

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Андижон" клуби ҳақида ёзди.

Шу вақтгача “Андижон” футбол клуби ҳақида илиқ фикрлар ёздик. Жамоа Суперлигага чиқишидан ташқари, стадионини ҳам янгилаб олди.

“Соғлом авлод”нинг очилиш куни футболчилар учун аталди. Футболчилардан бири Gentra автомашинасига эга чиқди. Яна бир футболчига Тошкент ситидан уй ваъда қилинди. Жамоа аъзолари ўйиндан олдин алоҳида 10 миллион сўмдан ва ўйиндан кейин яна пул олишди. Ўқишга кира олмаётган уч абитуриент футболчига ёрдам қилиш белгиланди. Андижонлик ҳар бир футболчига 1 гектардан ер, хуллас, Суперлиганинг чемпион жамоаси футболчилари ҳам орзу қиладиган шароит.

Умуман олганда, вилоят ҳокимининг футболга бундай ғамхўрлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Бироқ танганинг орқа томонида ҳал қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Масалан, “Андижон” футболчиларининг тиббий кўриги учун клуб тиббий марказдан қарздор. Жамоа, шунингдек, ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам бажармаган. Эркак футболчилар рағбатлантирилаётган бир вақтда, айрим аёл футболчилар ўз ҳақларини ололмай, ариза ёзиб юрибди. Қолаверса, “Андижон” футбол клубига Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан белгилаб берилган вақт тугади.

Бугун ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциациясига қўмиталари орқали “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади. Юқоридаги совғалар клуб келажаги учун қанчалик фойдали айтиш қийин. Бироқ яхши йўлга тушиб олишни истаган клуб, ортда қолган муаммоларни ҳам ҳал қилиши керак. Яъни, муаммодан қочиш эмас, уни ечиш тўғри йўл. Балки ҳокимнинг бу гаплардан хабари йўқдир. Ишонамизки, хабар топгани ҳамоноқ, муаммолар ечилади ва натижада клуб юқоридагилардан кўра кўпроқ фойда кўради", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Маълумот учун, "Андижон" клуби 5та турда 5 очко тўплади ва мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика