Latest news

07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  12 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехия клуби билан ўйнайди News

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Чехия клуби билан ўйнайди

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Ушбу йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашуви бугун – 13 июль куни бўлиб ўтади. Унда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Чехиянинг "Яблонец" футбол клубига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув, Австрянинг Енбах шаҳрида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 18:00да (Тошкент вақти билан 21:00да) бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.

Аввалроқ, ушбу ўқув-машғулот йиғинига йўл олган футболчилар рўйхатини маълум қилган эдик.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 



Сайтимизнинг Телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг: "Championat.asia"

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика