Latest news

17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  0 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  0 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  2 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  5 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  6 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  18 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  31

Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши ўйнайди News

Бугун ўсмирларимиз Қатарга қарши ўйнайди

U-16 ОЧ саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Темур Олимхўжаев бош мураббйилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 17 сентябрь куни Тошкентда йиғин бошлади.
Тошкентдаги йиғин давомида Олимхўжаев шогирдлари 18 сентябрь куни Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу ўйин «ЖАР» стадионида ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Яман ҳамда Фаластин ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш баҳслари Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев Тошкентдаги йиғинга жами 23 нафар футболчини чақирган. Йиғин 19 сентябргача давом этади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар:

 Азамат Сойибов («Пахтакор»)
 Тўрабек Садриддинов («Насаф»)
 Акром Ходжаев («Бунёдкор»)

Ҳимоячилар:

 Дониёр Хошимов (РОЗК)
 Озодбек Қурбонов (РОЗК)
 Раҳимжон Шарипов («Машъал»)
 Достонбек Бердиқулов («Насаф»)
 Илхом Алижонов («Машъал»)
 Юсуф Шоимов («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:

 Ислом Кенжабоев (Насаф»)
 Савелий Абрамов (Пахтакор»)
 Ойбек Нурматов (РОЗК)
 Шохруҳ Махмудхожиев (РОЗК)
 Жасур Асқаров («Пахтакор»)
 Жаҳонгир Аҳмадов (РОЗК)
 Суҳроб Нуриллаев (РОЗК)
 Абубакир Муртазоев («Машъал»)
 Муслимбек Ҳурмаматов (РОЗК)

Ҳужумчилар:

 Маъруф Жумаев («Бунёдкор»)
 Абдуғани Ғанижонов («Пахтакор»)
 Жонибек Кўчимов («Динамо»)
 Азиз Ғаниев («Насаф»)
 Алишер Шералиев («Пахтакор»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика