Latest news

11:05Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 0:3, Каземиро "замах" га алданди  0 10:48FourFourTwo футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рейтингини тузди   6 10:20«Бавария» ҳимоячисини «Манчестер Юнайтед»га сотишга рози бўлди  3 09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  5 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  2 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  2 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  1 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  8 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  23 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  1 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  1 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  1

Бугун Осиё Кубоги U-22 старт олади News

Бугун Осиё Кубоги U-22 старт олади

Бугун Осиё футболида янги мусобақа бошланади.
Олимпия терма жамоалари эндиликда ҳар икки йилда бир марта қитъа чемпионатида иштирок этишади. Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиблари ҳам ушбу турнир орқали аниқланади. 2013 йилда ўтиши лозим бўлган мусобақа 2014 йилнинг январига қолдирилганди. Унда Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилаётган олимпия терма жамоамиз қатнашади. Терма жамоамизнинг тайёргарлиги, рақиблар ҳамда мусобақа тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этамиз.

ЧЕМПИОНАТ
2012 йил ОФК 22 ёшгача бўлган терма жамоалар учун янги чемпионат ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, Олимпиада йўлланмаси масаласи ҳам чемпионатнинг ўзида ҳал этилиши керак эди. У худди миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё Кубоги билан бир хил форматда ўтказилади. Ўша йилнинг июль ойида Уммон илк турнир мезбони сифатида тасдиқланди. Уммонликлар бу борада Таиландни ортда қолдиришди.

Уммон султонлиги Араб кўрфазида жойлашган давлатлардан биридир. Яман, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони билан чегаралари мавжуд. Ҳудуди 309501 квадрат километрдан иборат. Аҳолиси эса 3 миллион 900 мингга яқин. Чемпионат учрашувлари пойтахт Маскат ва унга яқин жойлашган Сиб шаҳарларида бўлиб ўтади. Аҳолиси бўйича ушбу шаҳарлар Уммонда энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган дастлабки икки шаҳар ҳисобланади. Маскатдаги беллашувлар Султон Қобус спорт мажмуаси “Қироллик полицияси” стадионларида, Сибдаги баҳслар “Сиб” стадионида ўтказилади. Терма жамоамиз барча ўйинларини Сиб шаҳрида ўтказади. Султон Қобус спорт мажмуаси 34 минг мухлисга мўлжалланган. Миллий терма жамоа асосий учрашувларини шу стадионда ўтказиб келади. “Қироллик полицияси” 14, “Сиб” стадиони 15 минг мухлисни бағрига сиғдиради.

Илк бор ўтказиладиган чемпионатда қитъанинг барча етакчи терма жамоалари иштирок этади. “С” ва биз қатнашадиган “D” гуруҳларида тенг кучли жамоалар йиғилган. Гуруҳлар таркиби ва учрашувлар ўтказиладиган сана ҳамда стадион билан танишиб олинг. Баҳслар бошланиши Тошкент вақтида келтирилган.

“А” гуруҳи
Уммон
Иордания
Жанубий Корея
Мьянма
11 январь
18:00 Жанубий Корея – Иордания   “Қироллик полицияси”
21:00 Уммон – Мьянма   Султон Қобус сорт мажмуаси
13 январь
18:00 Мьянма – Жанубий Корея   “Қироллик полицияси”
21:00 Иордания – Уммон   Султон Қобус спорт мажмуаси
15 январь
21:00 Уммон – Жанубий Корея   Султон Қобус спорт мажмуаси
21:00   Иордания – Мьянма    “Қироллик полицияси”

“B” гуруҳи
КХДР
БАА
Сурия
Яман
11 январь
18:00 КХДР – Яман   “Сиб”
21:00 БАА – Сурия   “Сиб”
13 январь
18:00 Сурия – КХДР   “Сиб”
21:00 Яман – БАА   “Қироллик полицияси”
15 январь
18:00 КХДР – БАА   “Сиб”
18:00 Сурия – Яман   “Қироллик полицияси”

“С” гуруҳи
Эрон
Япония
Австралия
Қувайт
12 январь
18:00 Австралия – Қувайт   “Қироллик полицияси”
21:00 Япония – Эрон   “Қироллик полицияси”
14 январь
18:00 Эрон – Австралия   “Қироллик полицияси”
21:00 Қувайт – Япония   “Қироллик полицияси”
16 январь
18:00 Австралия – Япония   “Қироллик полицияси”
18:00 Эрон – Қувайт   “Сиб”

“D” гуруҳи
Ироқ
Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Хитой
12 январь
18:00 Ўзбекистон – Хитой   “Сиб”  (Спорт ТВ live)
21:00 Саудия Арабистони – Ироқ   “Сиб”
14 январь
18:00 Ироқ – Ўзбекистон   “Сиб”   (Спорт ТВ live)
21:00 Хитой – Саудия Арабистони   “Сиб”
16 январь
21:00 Саудия Арабистони – Ўзбекистон   “Сиб” (Спорт ТВ live)
21:00 Хитой – Ироқ   “Қироллик полицияси”

Чорак финал
19 январь
18:00 “В” гуруҳи ғолиби – “А” гуруҳи 2-ўрин   “Сиб”
21:00 “А” гуруҳи ғолиби – “В” гуруҳи 2-ўрин   Султон Қобус спорт мажмуаси
20 январь
18:00 “D” гуруҳи ғолиби – “С” гуруҳи 2-ўрин   “Қироллик полицияси”
21:00 “С” гуруҳи ғолиби – “D” гуруҳи 2-ўрин   “Сиб”

Ярим финал
23 январь
18:00 3-жуфтлик ғолиби – 4-жуфтлик ғолиби   “Сиб”
21:00 1-жуфтлик ғолиби - 2-жуфтлик ғолиби   Султон Қобус спорт мажмуаси

3-ўрин учун
25 январь
20:30 “Сиб”

Финал
26 январь
20:30   Султон Қобус спорт мажмуаси
 

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика