Latest news

07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  3 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  50 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9

Бугун "Нефтчи" ва "Цементчи" тўқнашуви бўлади News

Бугун "Нефтчи" ва "Цементчи" тўқнашуви бўлади

Tags :  Нефтчи
Шу кунларда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида машғулотларни олиб бормоқда.

Мураббийлар штабидаги Мурод Исмоилов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар футболчилар билан ишлаётган бўлса, Баҳодир Шамшиддинов дарвозабонларни шуғуллантирмоқда. Кундалик асосий жараён шундан иборат саналади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, қишки ўқув-машғулот йиғинлари бир маҳалдан ўтказилмоқда.


Бугун жамоанинг жорий йилдаги дастлабки учрашуви Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айтиш керакки, мазкур ўртоқлик ўйини хар иккала жамоа учун ҳам анчайин фойдали саналади. “Нефтчи” жамоасининг мазкур ўйиндан асосий кўзлаган мақсади, жамоа кўригида бўлиб турган бир қатор фарғоналик ёш футболчиларни синовдан ўтказиш ва қишки йиғин чоғида футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этишдан иборатдир. Шунингдек, қувасойликлар ҳам мазкур беллашув орқали кўрикдаги янги ижрочиларни кўздан кечиради. Бу “Нефтчи” жамоаси учун мазкур ҳафтадаги ягона ўйин эмас. Шанба куни фарғоналикларни вилоятининг яна бир жамоасига қарши ўйин кутмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги ўртоқлик ўйини Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат 11:00да бошланади.  Дербига марҳабо!


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика