Latest news

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  17 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ News

Бугун "Навбаҳор" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ

Бугун "Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари Олий лига биринчи турида ўзаро куч синашишади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар 24 бор бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 7 бор ғалаба қозонган. Рақибнинг ҳисобидаги ютуқлари сони 13 тани ташкил этмоқда. Тўртта ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 43:34, "Локомотив" фойдасига. "Лочинлар" ўз майдонида "темирйўлчилар"ни сўнгги бор 2010- йилда таслим этишган. 6 йил аввал Алишер Маҳмудов ва Абдумалик Абдуллаевнинг голлари жамоамизга уч очкони тақдим этган. 2012- йилга қадар тошкентликлар "Навбаҳор" майдонидан ғалабасиз қайтишганини таъкидлаш лозим. "Локомотив" Наманганда ўтказилган 12 ўйиндан жами тўрт бор муваффақият қозонган (2012, 2014, 2015 ва 2016 йил).

"Навбаҳор"нинг "Локомотив" устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:2 ҳисобини ташкил этган (2007 йил) бўлса, "темирйўлчилар"нинг жамоамиз дарвозасига урган энг кўп голи бештани ташкил қилади. Ўтган мавсумнинг 16- турида "Локомотив" ўз майдонида жамоамиз устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Артур Геворкян, Сервер Жепаров, Тимурхужа Абдухоликов (2 та) ва Марат Бикмаевнинг голлари пойтахтликларга уч очкони тақдим қилган.

2004 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:0

2005 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (1:0).
Голлар
: Д.Хожиев (17), И.Иномов (68), Х.Маҳмудов (75).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (2:0).
Голлар:
Д.Жабборов (30), М.Фозилов (33), А.Мирзоев (78).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 6:2 (2:1).
Голлар:
В.Баранов (27), А.Султонов (41), М.Умрзоқов (55,69), Ғ.Жўраев (79), К.Боев (80) - И.Мўминжонов (17), А.Ҳайдаров (73-пен.).

2008 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:1 (3:0).
Голлар:
Д.Жабборов (6), К.Абрамов (17), Ш.Мирхолдиршоев (45+1) - М.Идиатулин (66).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар:
Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар:
А.Маҳмудов (80), А.Абдуллаев (84).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:2 (0:0).
Голлар:
Д.Раҳматуллаев (39), Б.Мустафо (83).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 1:1 (1:0).
Голлар:
С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

2014 йил
«Навбаҳор» – «Локомотив» – 0:1 (0:1).
Гол
: И. Нагаев (45+1).

2015 йил
«Навбаҳор» – «Локомотив» – 2:3 (0:1).
Голлар
: О. Валижонов (52) С. Шихов (68) - Т. Абдухолиқов (44), Л. Тўраев (90+1), М. Мамазулумов (90+2).

2016 йил
«Навбаҳор» – «Локомотив» – 2:3 (1:0).
Голлар:
О. Пишур (24, пен.) М. Мамазулумов (88) - С. Мирзаев (50), С. Мирзаев (56), С. Шоаҳмедов (68).
 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика