Latest news

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Бугун “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлади News

Бугун “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлади

Бугун мамлакатимиз футбол майдонларида олий лига 4-тур учрашувларига старт берилади.

“Насаф” бугун “Сўғдиёна” жамоаси билан баҳс юритади. Бир вақтлар футболчи сифатида “Насаф” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, икки собиқ жамоадош бугун ўз шогирдларини мураббий сифатида майдонга бошлаб тушишади.

“Насаф” – “Сўғдиёна жамоалари ўртасидаги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган. Бунга сабаб, ҳар иккала жамоа бир-бирларининг майдонда қандай ҳаракат қилишларини жуда яхши билишади.

Мазкур жамоалар бугун ўзаро 33-учрашувда куч синашишади. “Насаф” эса олий лигадаги 591-учрашувини ўтказади. Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Сўғдиёна” жамоаси Қаршидан сўнгги бор 2004 йили ғалаба билан қайтган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида жиззахликлар фойдасига ҳал бўлган. Қаршида қайд этилган илк ва ягона дуранг 0:0 натижа эса 1998 йили бўлган.

Бугунги учрашувни навоийлик ҳакам Рустам Бобомуродов бошқаради. Рустам Бобомуродов ўтган йилги чемпионатда “Насаф” иштирокидаги учта ўйинни бошқарган. Бу учрашувларнинг барчасида жамоамиз ғалаба қозонган.

 

ЎзПФЛ 4-тур. 30.03.2017

“Насаф” (Қарши) - “Сўғдиёна” (Жиззах)  

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. 17:00да   

 

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Арлан Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфуллин

 

Барча “Насаф” футбол клубининг мухлисларини Ғузорга таклиф этиб қоламиз. Дарвоқе, жамоамизнинг бугунги уй учрашуви сўнгги марта Ғузорда бўлади. Кейинги учрашувлар Қаршида ўтади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика