Latest news

02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  18 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  2 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  0 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1

Бугун: “Насаф” - “Шўртан” учрашуви News

Бугун: “Насаф” - “Шўртан” учрашуви

Бугун Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси ўзаро куч синашади.

Воҳа дербиси - “Насаф” – “Шўртан” учрашуви “Марказий” стадионда соат 17:00да бошланади. “Аждарлар” бугун олий лигадаги 616-учрашувини ўтказади.

УЧРАШУВ ПРЕВЬЮСИ

09.11.2017. “Марказий” стадион. 17:00да
Бош ҳакам:
Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошк.вил.)
Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Шамиль Жумаев  (Шахрисабз)
ЎзПФЛ вакили: Маъмур Саидқосимов.

Ахмаджон Эргашев бу йилги чемпионатда илк марта жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқаради

Бугун мазкур жамоалар ўзаро навбатдаги 24-учрашувда майдонга тушишади. Ўтказилган 23 баҳснинг 17тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, “Шўртан” эса 5 учрашувда ғалабага эришган. Атиги бир учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг (0:0) 2010 йили Қаршида 8523 томошабин кўз олдида кечган.

Тўплар нисбати 52-24 кўринишида, жамоамиз устунлигини кўрсатмоқда.

“Насаф – “Шўртан” жамоалари шу пайтгача Қаршида ўзаро 11 марта туқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 10тасида “аждарлар” ғалаба қозонишган, 1 учрашувда голсиз дуранг бўлган. “Шўртан” жамоаси, “Насаф” устидан Қаршида ғалабага эриша олмаган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 34 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам яққол устунлик “Насаф” томонида – 26:8.

Бугун Қашқадарёлик футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишади. Зеро, бу икки жамоа иштирокидаги учрашувлар доимо шундай бўлган.

Шундай экан, “Марказий” стадионга ташриф буюринг ва яхши дам олинг!

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика