Latest news

18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  9 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  10 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3

Бугун Месси ва Аргентина ҳикояси тугайдими? News

Бугун Месси ва Аргентина ҳикояси тугайдими?

Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин.

Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

1-турда Аргентинани сенсацион тарзда мағлуб қилган қитъадошларимиз бугун мусобақа 2-турида Левандовски бошлиқ полякларга қарши баҳс олиб боради. Мусобақа аввалида гуруҳ аутсайдери дея қаралган Саудия Арабистони термаси вакиллари ҳозирча ушбу мундиалнинг "сюрприз" жамоаларидан бири бўлиб турибди. Польшага қарши ўйин барчанинг диққат-эътиборида бўлиши табиий. Аргентинанинг мағлубиятини тасодиф дея атаётганлар ҳам кам эмас. 


18:00 да старт оладиган баҳсда шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб олишимиз мумкин. Энди эса жамоаларнинг реал имкониятларини чамалаймиз, албатта фактлар билан. Ҳозиргача икки терма жами 4 бор тўқнаш келган ва уларнинг барчасида европаликлар ғалаба қозонган. Ўйинларнинг ўртоқлик мақомида эканлиги Саудия Арабистони термаси мухлисларини тинчлантиради. 



1. 13.04.1994. Польша 1-0 Саудия Арабистони

2. 07.12.1994. Саудия Арабистони 0-2 Польша

3. 10.12.1994. Саудия Арабистони 1-2 Польша

4. 28.03.2006. Саудия Арабистони 1-2 Польша

Кўриб турганингиздек, ўйинларда минимал ҳисоблар қайд этилган. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, даража бир-бирига яқин. Польша 1-турда Мексика билан баҳслашганидан хабарингиз бор. Роберт пенальтини голга айлантира олмаган ўйинда устунлик Лотин Америкаси жамоаси томонида бўлди. 

Шу ерда яна статистикага мурожаат қилсак. Саудияликлар Мексика билан жами 5 бор тўқнаш келишган: 4 мағлубият ва 1 дуранг. Фактлар бу ўйинда Польшанинг ғалабасига ишора қилмоқда, аммо ўтказилган ўйинлар узоқ ўтмишда бўлгани қитъалараро футбол даражаси анча тенглашгани ва албатта илк турда Аргентина мағлуб қилинганини унутмаслигимиз лозим. Ўйинда саудияликлар таркибида жамоа сардори Салмон Ал Фараж ва ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳрони иштирок этолмайди. Польшада эса ҳаммаси жойида. 



Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак. Саудия Арабситони 3 очко билан етакчи, Польша ҳамда Мексика илк турдаги дуранг эвазига иккинчи ва учинчи ўринларда жойлашган (Мексикада сариқ карточкалар кўп), Аргентина эса очкосиз охирги поғонада. 



Бугун Саудия Арабистони ғалаба эвазига плей-оффга чиққан илк жамоага айланиши мумкин. Польша сўнгги турда кўзи қонга тўлган Аргентина билан ўйнашини ҳисобга олиб максимал ғалаба учун ҳаракат қилади. Мексика эса тунда бўлиб ўтадиган баҳсда Месси ва Аргентина ҳикоясига нуқта қўйишга интилади. Кутамиз, кўрамиз ва кузатамиз... Ҳа айтганча, Мексикага қарши ўйин Мессининг Аргентина термаси таркибидаги сўнгги ўйинларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Лео олдинроқ берган интервьюсида катта эҳтимол бу мундиал фаолиятидаги сўнггиси эканлигига ишора қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Мексика учрашуви бугун 00:00 да бошланади.


Жалолиддин Халилов

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика