Latest news

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Бугун “Марказий”да марказий учрашув News

Бугун “Марказий”да марказий учрашув

Бугун Олий лиганинг 21-тури марказий учрашуви Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлади. Унда “Насаф” чемпионат пешқадами “Локомотив” жамоаси билан баҳс юритади.

ЎзПФЛ, 21-тур
“Насаф” (Қарши)  - “Локомотив” (Тошкент)
16.09.2017. “Марказий” стадиони. Соат 18:45да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро)
Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи:  Игорь Нехочин (Наманган)
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Бу учрашувнинг аҳамияти жуда юқори. “Насаф” қандай бўлмасин ғалаба қозониши керак. Бугун ҳар иккала жамоа учун қийин учрашув бўлишини олдиндан тахмин қилиш  мумкин.

Аммо “Насаф” учрашувни ўз майдонида ўтказади. Бу озгина бўлсада жамоага куч ва руҳ бағишлайди.

Буни қуйидаги натижалар ҳам айтиб турибди.

Мазкур жамоалар Қаршида шу пайтгача 12 марта ўзаро куч синашганлар. Бу учрашувларнинг 8тасида қаршиликлар ғалаба қозонган, 3 учрашувда “Локомотив”нинг қўли баланд келган, қолган 1 учрашувда дурангга имзо чекилган. Қаршидаги ўзаро учрашувларда жами дарвозаларга 39та тўп киритилган, тўплар нисбати - 24-15ни ташкил этмоқда. Демак, тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида.

“Насаф” сўнгги бор “Локомотив”ни Қаршида 2015 йили кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Локомотив” жамоаси ўтган йилги Қаршидаги учрашувда 2:1 ҳисобида “Насаф”дан устун келган.

Қаршидаги  сўнгги беш учрашув натижалари.

2016 йил. “Насаф” - “Локомотив”  1:2
2015 йил. “Насаф” - “Локомотив”  1:0
2014 йил. “Насаф” - “Локомотив”  2:5
2013 йил. “Насаф” - “Локомотив”  2:1
2012 йил. “Насаф” - “Локомотив”  0:2
 
Ишонамизки, бугунги марказий учрашувда клуб мухлислари ҳар қачонгидан фаол бўлишади ва “аждарлар”нинг сафида 12-ўйинчи бўлиб, елкама-елка туришади.

“Марказий”даги марказий учрашувга марҳамат қилинг!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика