Latest news

16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  7 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3

Бугун “Марказий”да кубокни нишонлаш тадбири ҳам бўлади News

Бугун “Марказий”да кубокни нишонлаш тадбири ҳам бўлади

Бугун Қарши шаҳрида катта футбол байрами – “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви бўлади.

Бугун мухлислар нафақат чиройли футбол ўйинини томоша қилишлари, балки “Насаф” жамоасининг Ўзбекистон Кубогини ўз мухлислари олдида нишонлаш тадбири ҳам ўтказилади. Клуб маркетинг бўлимидан олинган маълумотлар қараганда бугунги тадбир сўнгиси бўлмайди. Мухлисларнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритилиши муносабати билан яна тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Шулардан бири ҳоҳловчи мухлислар кубок ёнида истаган футболчи ёки мураббий билан расмга тушиш имконига ҳам эга бўлишади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берамиз.

Бугун эса олий лига 27-тури доирасидаги  марказий учрашув “Насаф” жамоаси учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки ҳали ҳам назарий жиҳатдан жамоа учун чемпионликка давогарлик сақланиб турибди. Демак, бугунги ва бундан кейинги ўйинлар ҳам худди финалдек ўтишига шубҳа йўқ. Насиб қилса,  бу йилги мавсумда воҳалик мухлислар қўшалоқ совринни ҳам нишонлашлари мумкин.

Шундай экан, буёғи энди мухлисларга ҳам боғлиқ, улардан ҳар қачонгидан кўра, севимли “Насаф” жамоасини қўллаб-қувватлашлари талаб этилади.

“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувига марҳамат қилинг!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика