Latest news

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  6 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон News

Бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон

Бугун Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Уммондаги Осиё чемпионатида биринчи ўйинини ўтказади.
Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 18:00да Хитой ёшлар термасига қарши майдонга тушишади. Бугунги ўйиннинг терма жамоамиз бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов учун аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки у киши бош мураббий сифатида ўзининг биринчи имтиҳонини топширади. Шундай экан, Шуҳрат ака ҳозир қанчалик ҳаяжонланаётганини ҳис қилса бўлади.

Осиёдаги ҳар қандай мусобақа биз учун ниҳоятда муҳим. U-22 Осиё чемпионати эса жуда керакли турнир бўлди. Чунки айни шу ёшда футболчининг ҳақиқий салоҳияти кўзга ташланади. Европа чемпионатларига кетиш учун қулай имконият юзага келади. U-22 Осиё чемпионати – футболчилар учун тайёр ярмаканинг ўзгинаси. Ўйлаймизки, буни бизникилар ҳам яхши ҳис қилиб туришибди. ЎФФ бу жамоамиздан натижа талаб қиляптими-йўқми, тўғриси, бундан менинг хабарим йўқ. Натижа талаб қилиш учун аввал бошдан шароит яратиб бериш зарўр бўлади. Шароит қилиндими-йўқми, буниям яхши билмаймиз. Лекин барибир ҳар бир мураббий каби Шуҳрат Мақсудов ҳам натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши турган гап.

Мақсудовдан биринчи навбатда терма жамоанинг ўз ўйин услубини йўлга қўйиб олиши талаб этилади. Шуҳрат ака шу пайтгача Абрамов, Шквирин, Қосимов каби мураббийлар билан ишлаб мураббийлик соҳасидаги билимларини ошириб борди. Ана энди ўша билимларни мустақил мураббий сифатида амада қўллаш фурсати келди. Аммо келажакда Олимпиада ўйинларига боришни мақсад қилаётган бу жамоамизнинг мураббийлар штаби ҳеч кўнгилга ўтирмаяпти. Масалан, Мақсудовга ёрдам бераётган Алексей Евстафеевни олайлик. У киши ўзи шундоқ ҳам 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа бош мураббийи ҳисобланади. Бу жамоа шу йил Осиё чемпионатида қатнашади. Шундай экан, Евстафеев қай бирига жиддий қарайди: U-22 гами ё 95 ларгами? Яна бир ёрдамчи мураббий Мурод Исмоилов баъзи сабабларга кўра Уммонга кета олмабди. Бир томондан жуда яхши бўлди. Нима кераги бор, “Нефтчи” жамоаси янги бош мураббийининг Уммонга боришини? Ундан кўра клубдаги муаммоларни ҳал қилиб, жамоани олий лигага тайёрлаши керак эмасми?

Биз хоҳлардикки, бундан кейин клубда ишлаётганлар терма жамоага, терма жамоада ишлаётганлар клубга аралашмасин. Шундагина ишда унум бўлиши мумкин. Эшитишимизча, Евстафеев “Бухоро”га ҳам ишга кирибди. У ерга бориб нимани қойиллатади, ҳайронмиз. Ўлкамизда “Про” олган мураббийлар сони 50тага етиб қолди-ёв. Қани ўшалар? Нима учун терма жамоаларимизда тегирмон навбати билан дегандек нуқул бир хил мураббийлар айланиб қолди? Ёки бизда маҳоратли мураббийлар шунчалик танқисми? Мен Евстафеевнинг билим ва маҳоратига шубҳа қилмайман, лекин унинг бир вақтнинг ўзида U-22, 1995лар ва “Бухоро”да ишлаши ғалати эмасми? Қайси бирида жонини койитиб ишлай олади? Бизда унга рақобатчилик қила оладиган бошқа мураббийлар йўқми? Ҳар йили турли лицензияларга ўқитилгани билан нега иш билан таъминлаш олиб борилмаяпти? Ва бу ҳолат яна қачонгача давом этади?

Узр, мавзудан сал чалғиб кетдим. Хуллас, бугун Мақсудов учун биринчи имтиҳон ва бу имтиҳонда Шуҳрат акага омад тилаймиз!

Хайрулла Холиқов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика