Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи! News

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи!

Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо АПЛда ойнинг энг чиройли голи муаллифи бўлди. 26 ноябрь куни бўлиб ўтган 13-тур доирасидаги "Эвертон"га қарши баҳсда Гарначо Далотнинг узатмасидан кейин фантастик "қайчи" зарбаси билан "Гудисон Парк"ни ларзага келтирган эди.

Алехандро ўша голни ургач фикрларини шу тариқа ифода этганди: "Тўғрисини айтсам, бунга ишониш қийин. Қандай гол урганимни ўзим кўрмадим. Шунчаки оломоннинг овозини эшитдим ва супер гол урганимни ҳис қилдим. Ҳозирча ноябрь ойи, лекин менимча бу мавсумнинг энг чиройли голларидан бири".

"Манчестер Юнайтед" футболчилари ушбу мавсум иккинчи бор Премьер-лигада ой голига муаллифлик қилишмоқда. Бундан олдин Бруну Фернандешнинг "Бёрнли" дарвозасига ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбаси сентябрь ойининг энг чиройли голи деб топилган эди.


АПЛда ой голи соврини 2016/2017 йилги мавсумдан бери топшириб келинади. Шу вақт мобайнида айнан "Манчестер Юнайтед" ўйинчилари ушбу совринни энг кўп марта қўлга киритишган - 7 бор.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ноябрь ойи лауреатларини қўлга киритиш борасида треблга эришди. Аввалроқ Харри Магуайр (ой футболчиси) ва Эрик тен Хаг (ой мураббийи) ҳам эътироф этилган эди.

Алехандро Гарначонинг "Эвертон" дарвозасига киритган ва катта эҳтимол "Пушкаш" соврини учун ҳам асосий номзодлардан бўладиган голини қуйидаги линкка кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> Гарначонинг голи.

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!

Мэмлар юлдузига айланган Магуайр - АПЛда ой футболчиси!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика