Latest news

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

Бугун катта футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" News

Бугун катта футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади.

Бунда чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади.

Агар бугун "Локо" ғалаба қозонгудек бўлса турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилиб олади. Ҳозирча "Бунёдкор" 26 очко билан биринчи, "Локо" эса 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бугунги рақибимиз "Қўқон-1912" олий лигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда.

Олий лига. 10-тур. 30 май.
"Қўқон-1912" - "Локомотив"


Бошланиш вақти: 17:30
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

Турнир жадвалидаги ўрни: "Қўқон-1912" 15-ўрин (6 очко), "Локомотив" 2-ўрин (25 очко)
Очколар орасидаги фарқ: 19

Таъриф: Айтиб ўтганимиздек, чемпионлик учун курашаётган ва элитада жон сақлаш учун ҳаракат қилаётган жамоалар баҳси. Учрашув қизиқ кечишини тахмин қилиш қийин эмас. Ўтган йил "Локомотив"нинг чемпионликдан маҳрум бўлимшига қайсидир маънода Қўқонда кечган ўйин ҳам сабаб бўлганди. Ўшанда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда дуранг ўйнашганди. Бугунги беллашув қандай кечишини эса вақт кўрсатади.
 
Факт:"Қўқон-1912" ҳисобида атиги иккита ғалаба бор ва иккаласи ҳам уйдаги учрашувда қайд этилган. Жамоа ўз майдонида "Обод" ва "Андижон"ни мағлуб этган. Шундан кейин қўқонликлар қаторасига олтита беллашувда имкониятни бой беришди. Жамоа ўз майдонидаги охирги учта ўйинда фақат ютқазди. "Локомотив" эса сафарда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Жамоа бунгача сафарда бешта учрашувда майдонга тушиб, тўрттасида ғалаба қозонди ва бир бор дуранг қайд этди. Бундан ташқари, "Локо" 23 гол билан олий лигада энг кўп тўп киритган жамоа бўлиб турибди.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Қўқон-1912" ҳамда "Локомотив" ўринбосарлари иштирокидаги Ёшлар лигаси баҳсида "локочилар" 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Бунда Қувондиқ Рўзиев билан Бобир Тиллабоев гол муаллифи бўлишди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика