Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив" News

Бугун катта футбол! "Металлург" - "Локомотив"

Бугун "Локомотив" олий лигада ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" сафарда "Металлург" меҳмони бўлишади. Учрашув 18:00да старт олади.

Олий лига, 14-тур. 25 июнь
МЕТАЛЛУРГ - ЛОКОМОТИВ


Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Бошланиш вақти - 18:00

Жадвалдаги ўрни: "Металлург" 3-ўринда (27 очко), "Локомотив" 1-ўринда (34 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 7 очко.

ТАЪРИФ: Бу ўйинга бемалол ўз майдонида ва сафарда ютқазмай келаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви дея оламиз. Негаки, бу йилги олий лига бошланганидан бери "Металлург" ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади. "Локомотив" эса сафарда ютқазгани йўқ. Бундан кўриниб турибдики, ҳар иккала жамоа ҳам мавсумни юқори нотада ўтказяпти. "Металлург" ўтган турда ғалаба қозонгач, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоаларни олий лига мусобақа жадвалида 7 очко ажратиб турибди.

ФАКТ: Ўз майдонида 7та учрашувда майдонга тушган "Металлург" шундан олтитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" билан 1:1 ҳисобини қайд этган. Бекободдан мағлуб бўлиб қайтган жамоалар: "Сўғдиёна", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912", "Насаф" ва "Андижон".

ФАКТ: "Локомотив" ҳам ҳозирча сафарда еттита ўйин ўтказиб, шундан олтитасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. "Локо" сафардаги беллашувларда "Навбаҳор", "Андижон", "Шўртан", "Обод", "Қўқон-1912" ҳамда "Насаф" клубларидан устун келди. "Локомотив" сафар учрашувларида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди, "темирйўлчилар" ҳисобида 16та гол бор.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика