Latest news

20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  0 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  23 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  41 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади News

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади

Бугун Испания примеросида мавсум чемпиони ким бўлганини билиб оламиз.

Европа топ-5 чемпионатларининг барчасида янги чемпионлар номи аниқ бўлиб улгурди. Испанияда барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

Чемпионлик учун икки клуб "Реал" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Ўтган турда мағлуб бўлган "Атлетико" курашдан чиқиб кетди.

Сўнгги турдан олдин "Барселона" 88 очкога эга. Иккинчи ўриндаги "Реал" ҳисобида 87 очко мавжуд. Каталония клуби "Гранада" меҳмони бўлса, мадридликлар Ла-Коруньяда "Депортиво" билан куч синашишади.

"Барселона" ғалаба қозонса чемпион бўлади. Агар Луис Энрике шогирдлари очко йўқотса ва "Реал" ғолиб бўлса Мадрид клуби чемпионликка эришади.

Маълумот учун, "Барселона" Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Клуб ҳисобида 23та чемпионлик унвони бор. "Реал" эса 32 марта мамлакатда чемпион бўлган ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Мадрид клуби сўнгги бор 2012 йилда Испанияда тенгсиз бўлган.

Бугун чемпионлик учун курашаётган бу икки жамоа иштирокидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Испания чемпионати. Мусобақа жадвали


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика