Latest news

18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  1 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  4 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради News

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради

Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Шапекоэнсе" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Ушбу баҳс Жоан Гампер Кубоги доирасида ўтказилмоқда. Бугун Гампер Кубогининг 52-турнири ўтказилади.

Жоан Гампер ўзи ким?

1877 йил 22 ноябрь куни Швейцариянинг Винтертур шаҳрида туғилган спортчи Жоан Гампер "Барселона" асосчиси, унинг футболчиси ва президенти ҳисобланади. 1966 йилдан бери Каталония клубининг асосичиси шарафига Жоан Гампер Кубоги ўтказилади. 1966-1996 йилгача ушбу мусобақада 4 жамоа иштирок этар эди, бироқ 1997 йилдан сўнг турнирда фақат 2 та клуб қатнашиши белгилаб қўйилди.



Нега "Шапекоэнсе"?

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футбочи, мураббий ва ходимлари учиб кетаётган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради. Воқеа натижасида 71 киши оламдан кўз юмди. Ушбу трагедиядан сўнг Каталония клуби "Шапекоэнсе"ни ушбу турнирга таклиф этди. Бразилия жамоаси "Барселона"га қарши баҳсда авиаҳалокатда вафот этганлар хотирасига бағишлаб 71 юлдуз туширилган оқ формаларда тўп тепишади.



Ҳозиргача Гампер Кубогида "Барселона" 39 маротаба ғалаба қозонган. Германиянинг "Кёльн" клуби ушбу турнирда 2 маротаба зафар қучган. "Уйпешт", "Боруссия" М, "Интернасьонал", "Порту", "Мехелен", "Тенерифе", "Валенсия", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Сампдория" Гамер Кубогида бир мартадан зафар қучишган.




Баҳс Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика