Бугун футбол. Уйда юта олмаётган "Олимпик", сафарда очко олмаган "Динамо"га қарши
		
		05 may 2022 13:47
        News	
	 
				 
				Бугун футбол. Уйда юта олмаётган "Олимпик", сафарда очко олмаган "Динамо"га қарши
Улардан бирида "Олимпик" Тошкентда "Динамо"ни қабул қилади. Учрашув 18:30да бошланади. "Жар" стадионида таъмирлаш ишлар кетаётгани боис мазкур баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Турнир жадвалида "Олимпик" 6 очко билан 8-ўринда боряпти, "Динамо" эса 5 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. "Олимпик"да тўплар нисбати 7-5, "Динамо"да эса 5-7.
Ўтган тур "Олимпик" сафарда "Бунёдкор"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. "Динамо" Самарқандда "Нефтчи"ни қабул қилиб, 1:1 ўйнади.
"Динамо" шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат "Локомотив"дан устун келиб, қолган ўйинларда ғалаба қозона олмади. Жамоа 5-тургача умуман юта олмади.
"Олимпик" ҳисобида ҳам битта ғалаба бор. "Олимпик" ҳозирча ўз майдонида ғалаба қозона олмади: уч ўйин, икки дуранг, бир мағлубият. "Динамо" эса сафардаги иккита ўйиннинг иккаласида ҳам ютқазган.

Ўтган мавсум бу жамоалар Про лига доирасида тўрт бор ва Ўзбекистон кубоги доирасида бир марта тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда устунлик Самарқанд клуби томонида: 3та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият. Тўғри кубок доирасида қайд этилган дурангдан кейинги пенальтилар сериясида "Олимпик" зафар қучган. Шундай бўлса ҳам, устунлик "Динамо" томонида.
Про лига-2021
Олимпик - Динамо 1:2
Динамо - Олимпик 1:0
Динамо - Олимпик 5:1
Олимпик - Динамо 2:1
Кубок-2021
Динамо - Олимпик 2:2 (пенальтилар серияси: 3:5)
| Olympic Otabek Juraqoziyev - 8' | Superliga. Round 7 05/05/2022, 18:30 1: 1 Finished | Dinamo Shokhmalik Komilov - 3' | 
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments