Latest news

14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  0 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   1 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  9 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  16

Бугун футбол. "Сурхон" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Сурхон" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

"Пахтакор" Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади. Ўйин 16:15да бошланади. Турнир жадвалида "Пахтакор" 9 очко билан биринчи ўринда кетяпти. Жамоа учта ўйиннинг барчасини ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 7-3. 

Суперлига дебютанти "Сурхон" эса мусобақа жадвалида 7 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бунгача ўтказилган учта ўйиндан иккитасини ғалаба билан тугатди ва бир бор дуранг ўйнади. Сурхон мағлуб этган жамоалар: "Динамо" (1:0) ва "Сўғдиёна" (3:0). Термизликларнинг айниқса Жиззахда зафар қучиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 

Мавсумни "Локомотив"га қарши баҳс билан бошлаган "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шундан кейин "Бунёдкор"дан 2:1 ҳисобида устун келди ва ўтган турда "Насаф"ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Умуман олганда, "Пахтакор" бу йил яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин шуниси борки, жамоа ҳар ўйинда гол ўтказяпти. "Сурхон" эса ҳозирча ўз дарвозасидан фақат бир марта гол ўтказиб юборган. 

Бугунги ўйинда имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, "Пахтакор" кучли ва ўзига яраша тажрибали жамоа. Лекин "Сурхон" ҳам сира бўша келаётгани йўқ. Жамоа дебютант бўлишига қарамай ҳаммани ўзига қаратишда давом этяпти ва ўз таркини бир нечта маҳоратли футболчилар билан тўлдириб олган. Бугун Термизда стадион мухлислар билан лиқ тўлиши кутилмоқда. Албатта, ўйин ҳам шунга яраша шиддатли кечишига шубҳа йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика