Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон"
29 apr 2019 16:34
News
Бугун футбол. "Сурхон" - "Андижон"
Суперлигада бу мавсум ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Сурхон" ва "Андижон" жамоалари Термизда ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин соат 17:30да старт олади.
Мусобақа жадвалида "Сурхон" 8 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" эса 5 очко тўплаган ҳамда 11-ўринда боряпти. Бугун Суперлига дебютанти "Сурхон" ўз майдонида тўртинчи учрашувини ўтказади. Термизликлар бунгача бўлиб ўтган учта ўйиннинг биттасида зафар қучиб, икки бор дуранг қайд этишган.
"Андижон" эса сафарда бешинчи марта майдонга тушади. Бунгача тўрт бор сафарда тўп тепган Элдор Сакаев шогирдлари ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор дуранг ва яна икки марта мағлубият қайд этди. "Андижон" шу пайтгача сафарда "Қизилқум", "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клубларига қарши тўп тепди.
Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида фақат битта тўп киритган. Бу жамоа охирги уч учрашувдан бери гол ура олмаяпти.
Факт: "Сурхон" охирги марта ўз уйида "Андижон" билан 2004 йил ўйнаб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments