Latest news

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  7 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номи маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган учта учрашув ўтказилади. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Мавсум бошидан бери ғалаба қозона олмаётган "Сўғдиёна"да ўтган турдан кейин бош мураббий ўзгарди. Александр Мочинов истеъфо бериб, унинг ўрнига Сергей Лушан янги бош мураббий этиб тайинланди. Бугун Лушан "Сўғдиёна" устози сифатида ўз дебютини ўтказади.

Биласизми? "Сўғдиёна" Суперлигада ҳали ғалабага эришмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам бирмунча хунук кўринишда 1-10. Бугун Сергей Лушан вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўради. Аммо бу осон бўлмайди, негаки "Навбаҳор" ҳозир анча яхши ўйин кўрсатмоқда.

"Навбаҳор" ҳам ўйин, ҳам таркиб борасида рақибдан устун. Қолаверса, "Навбаҳор"нинг легионерлари кучли, "Сўғдиёна"да эса хорижлик ўйинчи йўқ.

Факт: "Навбаҳор" охирги икки турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сафарда "Қўқон-1912" га имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади.

Факт: "Сўғдиёна" охирги уч учрашувни қаторасига мағлубият билан якунлади ҳамда ўз дарвозасидан 8та гол ўтказиб юборди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика