Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Андижон"
26 jun 2020 12:18
News
Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Андижон"
Карантиндан сўнг кетма-кет икки бор ғалабага эришган "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" 7 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. "Андижон" ҳисобида эса 2 очко бор ва бу жамоа 12-ўринда боряпти.
Дастлабки уч турда ғалаба қозона олмаган "Сўғдиёна" айтиб ўтганимиздек, карантиндан сўнг қаторасига иккита беллашувни ўз фойдасига ҳал этди. Жиззахликлар уйда "Пахтакор" ва сафарда "Локомотив"дан устун келишди. Бугун "Сўғдиёна" ўз майдонида учинчи ўйинини ўтказади.
"Андижон"га келсак, бу жамоа мавсум бошидан бери ғалаба қозонгани йўқ. "Бургутлар" икки бор дуранг ўйнаб, учта баҳсда имкониятни бой беришган. Ўтган тур "Андижон" ўз майдонида "Металлург"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бугунги ўйин "Андижон"нинг сафардаги тўртинчи беллашуви бўлади ва жамоа илк бор уч очколи бўлишга уриниб кўради.
P.S. Соат 20:00да бошланадиган ўйинни "Маҳалла" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.
Sogdiana Shohruz Norkhonov - 63' |
Superliga. Round 6 26/06/2020, 20:00 1
:
1
Finished
|
Andijan Farhod Bekmurodov - 90' |
Comments