Latest news

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  0 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  9 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  10 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Бугун футбол. “Шўртан” – “Насаф” News

Бугун футбол. “Шўртан” – “Насаф”

Бугун Ғузорда Қашқадарё вилоятининг икки номдор жамоаси ўзаро баҳс юритади. Учрашув дерби мақомига эга.

Бугунги учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг Ғузорда ўтказилган 11та учрашувидаги натижалари бўйича кичик устунлик “Насаф” томонида бўлиб турибди. “Насаф” шу пайтгача Ғузорда ўтказилган учрашувларда 6 марта ғалаба қозонган. “Шўртан” эса 5 марта ғалабага эришган. Шуниси қизиқки, ҳали бирон марта Ғузорда дуранг натижа қайд этилмаган. “Оқ бўрилар” сўнгги марта 2011 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамиз устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

Ғузорда ўтказилган 11та учрашувда жами дарвозаларга 35та тўп киритилган. Тўплар нисбати 15-20, бунда ҳам устунлик жамоамиз томонида. Ғузорда ўтказилган икки учрашувда “Шўртан” футболчилари гол ура олишмаган. Жамоамиз футболчилари ҳам икки учрашувда Ғузордан голсиз қайтишган.

Ғузордаги охирги ўзаро ўтказилган 4 учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.

Қуйида бугунги учрашув расмийларини яна бир марта эслатиб ўтамиз.



ЎзПФЛ, 13-тур
“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)
15.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам:
Шерзод Қосимов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Набийжон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Барча футбол ишқибозлрини мана шу қизиқарли учрашувга чорлаб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика