Latest news

13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  3 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  2 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Шўртан" - "Металлург"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

Маълумки, ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун Ғузорда "Шўртан" - "Металлург" қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Ҳозирча "Шўртан" иккинчи даврада бир дуранг ва бир ғалаба билан тўрт очко тўплади. Жамоа ҳисобида жами 19 очко мавжуд ва турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. 

"Металлург" эса 23 очко билан 11-ўринда бормоқда. Иккинчи даврани Самрқандда ғалаба билан бошлаган "Металлург" шундан сўнг кетма-кет икки ўйинни бой берди. Бекободликлар "Машъал" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. 

Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Сабаби иккала жамоага ҳам уч очко зарур. "Шўртан" сафарда йўқотилган очколарни бугун уйда олишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида "Металлург" ҳам иккита мағлубият аламини "Шўртан"дан олишга уриниб кўради. Эслатиб ўтамиз, Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика