Latest news

00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  1 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 15 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. "Қизилқум" эса 10 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

Ўтган турни "Қизилқум" ажойиб ўтказди. Жамоа сал қолса Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этиши мумкин эди, аммо кутилмаганда ўтказиб юборилган гол меҳмонларни қимматли икки очкодан маҳрум этди. 

"Қўқон-1912" жамоаси аввалги турда ўз майдонида ютқазиб қўйди. Ва бу қўқонликларнинг уйдаги илк мағлубияти бўлди. Умуман олганда, "Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида бешта ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этган. Қўқонликлар уйда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. 

"Қизилқум" бугун сафарда 6-ўйинини ўтказади. Навоийликлар бунгача ўтказилган ўйинларнинг фақат биттасида ғолиб чиқишган. "Қизилқум" сафарда фақат "Сўғдиёна"ни мағлуб эта олган, холос. 

Биласизми? "Қўқон-1912" охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Худди шунингдек, "Қизилқум" ҳам охирги учта ўйинда ғалабага эриша олмади. 

Ҳар иккала жамоа охирги уч очкосини ўз майдонида қўлга киритган. "Қўқон-1912" "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Қизилқум" АГМКдан 3:0 ҳисобида устун келган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика