Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  19 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Бугун Қўқон шаҳрида олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)
6 май 2017. Қўқон. "Марказий" стадион. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Ўйин олдидан: Дарҳақиқат, бугун Қўқонда қизиқарли баҳс бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бугун майдон эгалари жорий мавсумдаги натижалар бежизга эмаслигини яна бор исботлаш мақсадида ҳаракат қилишади. Меҳмонлар эса "Пахтакор" номини яна аввалги мавқега қайтариш учун тўп тепишади.

Турнир жадвалидаги ўрни: Айни пайтда "Қўқон-1912" 17 очко билан иккинчи, "Пахтакор" эса 10 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ - 7. Агар бугун мезбонлар зафар қучадиган бўлса, жадвалда биринчи ўринга чиқиб олишади.

Факт: "Қўқон-1912" шу пайтгача ўз майдонида тўртта учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонган ва бир бор мағлубиятга учраган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари уйда "Насаф"га имкониятни бой берган ҳолда "Қизилқум", "Динамо" ва "Металлург"дан устун келишган. Жамоа ўз майдонида 9 очко тўплаган, тўплар нисбати 7-3.

Факт: Бугун "Пахтакор" сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача бир бор дуранг ўйнаб, иккита баҳсда енгилиб қайтган. Сафар ўйинларида қўлга киритилган очколар битта, тўплар нисбати 0-6. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи" билан дуранг ўйнаб, "Машъал" ва "Шўртан"га мағлуб бўлган.

Биласизми? "Пахтакор" ҳозирча сафарда ўйинларида гол урмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бунинг устига тошкентликлар Қашқадарёга сафар давомида "Машъал" ва "Шўртан"дан бир хил 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган.   

Мураббийлар ҳақида: "Қўқон-1912"  бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов сайтимиз томонидан ўтган ойнинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Бугун Нўъмон ака мазкур эътироф таъсирида шогирдларини янада руҳлантирса ажаб эмас. "Пахтакор"нинг вақтинча бош мураббийи Жасур Абдураимов эса бугун иккинчи ўйинини бўлади. Ёш мураббий сафардан ижобий натижа билан қайтишни уддаласа, "Пахтакор"нинг кейинги ишлари юришиб кетиши мумкин.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика