Latest news

13:11Пакета ”Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  4 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  0 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  3 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  6 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  3 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун иккита учрашув билан Суперлиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Баҳс 18:30да бошланади.

Турнир жадвалида қўқонликлар рақибдан 10 очкога илгарилаб кетган ҳолда 8-ўринни эгаллаб туришибди. "Нефтчи" эса атиги тўрт очко жамғариб охирги ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" ҳозиргача уч бор ғалаба қозонган бўлиб, иккитаси уйда ва биттаси сафарда қўлга киритилди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сафарда "Қизилқум", уйда эса "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"дан устун келишди.

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига етти ўйиндан бери ютқазмай келяпти. Жамоа икки бор зафар қучиб, беш марта дуранг ўйнади.

Факт: "Қўқон-1912" ўз уйида ҳали гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 2-0.

"Нефтчи"га келадиган бўлсак, бу жамоа сафарда тугул ҳатто уйдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозонгани йўқ. Фарғоналиклар ортда қолган 10та турнинг тўрттасида дуранг ўйнаб, олти бор мағлубиятга учрашди. "Нефтчи"да тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўринида 3-14 (-11).

Мухлислар "Нефтчи" қачон илк ғалабасини нишонларкин дея кутиш билан овора. Умуман олганда, ҳозирги "Нефтчи" жуда мушкул аҳволда. Жамоа ўтган йилги "Обод"га ўхшаб қоляпти.

Биласизми? "Нефтчи" охирги учта ўйиндан иккитасини дуранг билан якунлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика