Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув ўтказилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Бугун Қўқон шаҳрида жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб, бугун мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишади. Турнир жадвалида жуда қизиқ вазият юзага келган. Иккала жамоа ҳам ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Қўқон-1912" 37 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Навбаҳор" ундан бир очко кам жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Қўқон-1912" ҳозирча икккинчи даврада уч марта ғалаба эришган ва учаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа ўз майдонида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келган. Бундан ташқари, қўқонликлар уйдаги баҳсларда бир марта ютқазиб қўйишган. 

"Навбаҳор"га келадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврада анча кучайди. Хусусан жамоа иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида ғолиб чиқди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни ютиб анча шов-шув кўтарганди, бироқ кейинги турда "Локомотив"га имкониятни бой бергач, шов-шув тезда унутилди. 

Бугун "Навбаҳор" сафарда жиддий жамоага қарши баҳс олиб боради. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонишди. Тошкентда "Обод" мағлуб этилганидан бери "Навбаҳор" сафарда "Нефтчи" ва "Шўртан" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Машъал" ва "Локомотив"га имкониятни бой берди. 

Факт: "Навбаҳор" мавсум бошидан бери сафарда фақат икки бор зафар қучган. Жамоа "Динамо" ва "Обод" клубларини мағлуб этиб қайтган.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика