Latest news

14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  7 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  7 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Учрашув 16:15да старт олади. 


"ҚЎҚОН-1912"

Охирги турларни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун яна ўз майдонида ўйнайди. Бу қўқонликларнинг қаторасига тўртинчи уй учрашуви бўлади. Шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги пайтларда жуда фаол ўйин кўрсатяпти ва Суперлигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди. 

"Қўқон-1912" навбати билан "Динамо" (1:0), "Сурхон" (2:1), "Насаф" (1:0) ва "Бунёдкор" (3:0) клубларини мағлуб этди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 7:1. Албатта, биринчи даврада фақат бир марта ютган "Қўқон-1912" учун қаторасига тўртта ғалаба катта натижа ҳисобланади. 


"ЛОКОМОТИВ"

"Локомотив" эса охирги тўртта учрашувдан биттасини ғалаба билан якунлаб, уч марта дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" уйда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Сурхон", "Бунёдкор" ва "Металлург" билан 1:1 натижасини қайд этишди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 4-3. 

"Локомотив" сафарда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. "Локо" охирги марта сафарда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни енгиб қайтган. Шундай экан, бугун "темирйўлчилар" уч очко учун бор куч билан ҳаракат қилишади. 


ҚЎҚОНДАГИ ЎЙИНЛАР

Ҳар икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўзаро 9 бор куч синашиб, шундан бештасида "Локо" ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" ҳали "Локомотив"ни мағлуб этмаган. Тошкентда кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди. 

2018 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2 

2017 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1

2016 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2 

Жамоалар шу пайтгача Қўқонда тўрт марта баҳс олиб бориб, шундан иккитасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган ва икки бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 5-8, "Локо" фойдасига. Ўтган йил "Локомотив" Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика