Latest news

13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  10 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  8 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  29 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК News

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Қўқон-1912" 18 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 14 очко бор ва бу жамоа 11-ўринга тушиб қолган. Охирги ўриндаги "Нефтчи" билан АГМКни 7 очко ажратиб турибди.

Ҳозирги пайтда иккала жамоанинг ҳам ишлари беш эмас. Хусусан қўқонликлар охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришиб, тўрт марта имкониятни бой беришди. АГМК эса охирги бешта ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган ҳолда бир марта дуранг ўйнади.

"Қўқон-1912" бунгача ўз майдонида 8та учрашувда майдонга тушиб, шундан фақат учтасида ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор", "Бунёдкор" ва "Металлург" клубларидан устун келган. Яна бир факт шуки, қўқонликлар уйда "Локомотив" ва "Қизилқум"га қарши имкониятни бой берган ўйиндан сўнг бош ҳакамлар четлатилган.

Бир қарашда АГМКда муаммо йўқдек. Лекин натижалар ҳа деганда ижобий бўлавермагач, клуб раҳбарияти россиялик мураббий Виктор Кумиковни ишдан бўшатди. Шундан сўнг жамоани Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олди ва ҳозирча олмалиқликлар бу мураббий қўл остида ғалаба қозонишгани йўқ.

Ашурматов бошчилигидаги жамоа Суперлигада уч бор майдонга тушиб, битта ўйинда дурангга эришди ва икки бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, АГМК охирги марта 11-турда сафарда "Металлург" устидан зафар қучиб қайтган.

Биласизми? АГМК шу пайтгача мавсум бошидан бери фақат учта ўйинда ғалабага эришган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Металлург"ни мағлуб этиб қайтган бўлса, ўз майдонида "Локомотив"дан кичик ҳисобда устун келган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика