Latest news

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  2 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади.

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Қизилқум" 5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар 2 очко билан охирги ўринда боришяпти. Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган "Қўқон-1912" шундан сўнг кейинги икки беллашувда имкониятни бой берди. 

Қўқон шаҳри жамоаси учун айниқса 3-турда АГМКдан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубият аламли бўлди. Чунки жамоа шундай ҳисобда ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоа мағлубият таъсиридами, кейинги ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмади ва Фарғонада "Бухоро" билан кечган беллашувда яна ютқазиб қўйди. 

Умуман олганда "Қўқон-1912" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан 10 (!) та гол ўтказиб юборди. Буни эса кўп деса бўлади. Бугунги рақиб "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғи Навоийда жуда яхши ҳаракат қилишини инобатга олсак, меҳмонларга осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. 

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа ҳозирча тўртта ўйиндан фақат биттасида ғалабага эришди. Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Бу Актамовнинг таржибали мураббий Миржалол Қосимов устидан илк ғалабаси бўлганини эслатиб ўтамиз. Навоийликлар ҳозирча икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлубиятга учрашган. Жамоа ўтган турда Бекободга сафар қилиб 1:4 ҳисобида енгилиб қайтди. Бу эса "Қизилқум"нинг жорий мавсумдаги илк йирик мағлубияти бўлди. 

Навоийдаги охирги 5 ўйин: 

2018 йил. Иккинчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:0 

2018 йил. Биринчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 0:2 

2017 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

2016 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:1 

2015 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1 

Навоийда кечган охирги бешта ўйинга қараб "Қизилқум"нинг устунлигини кўрамиз. Зеро жамоа ўз майдонидаги сўнгги бешта баҳсдан учтасида ғалаба қозонган. Бир марта дуранг ўйнаб, яна бир бор мағлуб бўлган. Умумий тўплар нисбати 8-5, "Қизилқум" фойдасига. Қўқонликлар бешта учрашувдан тўрттасида рақиб дарвозасига тўп киритишни уддалашган-у, бироқ ўтган йил охирги ўйинда гол ура олишмаган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика