Latest news

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  17 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган тўртта учрашув ўтказилади. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" билан куч синашади.

17:00 - “Қизилқум” (Навоий) – “Динамо” (Самарқанд)

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфуллин (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов

Бу ўйин шуниси билан қизиқки, келаси йил олий лигада 12та жамоа қолади дейилганидан кейин кўп клублар қимирлаб қолишди. Айниқса, жадвалнинг қуйи ўринларида бораётганлар. Турнир жадвалида "Қизилқум" билан "Динамо" ёнма-ён ўринларни эгаллаб турибди. 

"Қизилқум"да 30 очко ва 11-ўрин, "Динамо"да эса 29 очко ва 12-ўрин. Шу боис ҳам ушбу беллашув ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. Имкониятлар борасида "Қизилқум"ни бироз устун дея оламиз. Ҳар ҳолда бу жамоа уйда ўйнайди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. 

Иккала жамоа ҳам иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. "Обод"га қарши техник ғалабаларни ҳисобга олмаганда ҳар иккала клуб шу пайтгача биттадан ўйинда ғалаба қозонди. "Қизилқум" ўз майдонида "Қўқон-1912"дан, "Динамо" эса "Олмалиқ"дан устун келган. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги уч учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа "Насаф", "Локомотив" ва "Нефтчи" клубларига имкониятни бой берди. Қизиғи шундаки, учала мағлубиятда ҳам 0:2 ҳисоби қайд этилган.

"Динамо" қаторасига 10та ўйинда гол ура олмаганди, аммо ҳартугул 24-турда "Олмалиқ"қа тўп киритиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Лекин жамоа шундан кейин "Насаф" майдонига сафар уюштириб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Факт: "Динамо" шу пайтгача сафарда уч марта ғалаба қозонган ва учала ғалабани ҳам биринчи даврада қўлга киритган. Жамоа сафарда "Металлург", "Пахтакор" ва "Нефтчи" клубларидан устун келган. 

Ўйинни ким бошқаради? Олий лигада қолиш учун курашадиган жамоаларнинг ўзаро баҳси Ҳасан Рўзиевга ишониб топширилди. Бу Рўзиевнинг Навоийга учинчи сафари бўлади. 

"Қизилқум" бунгача Ҳасан Рўзиев бошқарган икита ўйинда икки хил натижа қайд этган. Дарвоқе, ушбу ҳакам "Динамо" иштирокидаги иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. "Динамо" битта мағлубият ва битта дуранг қайд этишдан ташқари иккала беллашувда ҳам гол ура олмаган. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика