Latest news

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  9 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  11 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд" News

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эроннинг амалдаги чемпиони "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. "Спорт" телеканали мазкур учрашувни бугунги дастурига киритган, бироқ тўғридан-тўғри эмас, балки 22:00дан бошлаб эфирга узатиши ёзиб қўйилган.

Доҳада кечган биринчи беллашувда "Персеполис" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ўйин охирларида жамоа ҳужумчиси Али Алипур томонидан киритилган гол меҳмонларга кичик ғалабани тақдим этганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. "Персеполис" чорак финалда Қатарнинг яна бир номдор клуби "Ал Дуҳайл"ни ортда қолдирди. "Ал Садд" эса аксинча Эроннинг энг номдор жамоаси "Истиқлол"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Маълумот учун, "Ал Садд" 2011 йил ОЧЛда ғолибликни қўлга киритганди. Ҳозирда бу жамоага Жезуалду Феррейра мураббийлик қилмоқда. "Персеполис" устози эса Бранко Иванкович ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика