Latest news

20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  16 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Ўйин 19:00да бошланади.

19:00 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Буров (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Пахтакор" ҳисобида 15 очко бор ва 9-ўринда кетяпти. "Сўғдиёна" эса 14 очко билан 10-ўринда бормоқда. Албатта, бугун "Пахтакор" ўз майдонида ўйнайди ва табиийки имконият борасида кўпроқ фоизга эга. Хўш, "Сўғдиёна" сафарда "Пахтакор" билан қандай ўйнайди, пойтахт клубига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Буни албатта ўйин давомида билиб оламиз.

Факт: "Пахтакор" ўз майдонидаги 6та ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади. Икки бор мағлубиятга учраган бўлса, ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 8-5. "Пахтакор" уй ўйинларида 12 очкони қўлга киритган.

Биласизми? "Пахтакор" қаторасига тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнади.

Факт: Бугун "Сўғдиёна" сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Жиззахликлар аввалги баҳсларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 4 марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 4-14.

Биласизми?
"Сўғдиёна" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа атиги икки марта ("Қизилқум", "Динамо" билан ўйинларда) дуранг қайд этган холос.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика