Latest news

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  10 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳслари давом эттирилади.

Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 18:00да бошланади. Жамоалар ўзаро 44 марта дуч келгани ҳамда "Пахтакор" 25та учрашувда ғалаба қозонгани, "Насаф" 9 марта ғолиб чиққани, 10та учрашувда эса дуранг қайд этилгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб ўтдик.

Шу боис бугун жамоаларнинг охирги беш йилликдаги кўрсаткичига тўхталамиз. 2014-2018 йилги мавсум давомида жамоалар ўзаро ўнта ўйин ўтказган бўлиб, шундан 6тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. "Насаф"нинг ғалабаси 2та ташкил этяпти ва яна 2та беллашув дуранг билан якун топган.



"Насаф"нинг ҳар икки ғалабаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бундан кўриниб турибдики, қаршиликлар ўтган беш йил ичида "Пахтакор"ни сафарда мағлуб эта олишмаган. "Пахтакор" сафарда икки бор "Насаф"дан устун келган. 2015 йил жамоа 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, ўтган йил 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Охирги беш йилд "Пахтакор" "Насаф" дарвозасига жами 18та тўп киритган. "Насаф" эса рақиб дарвозасига 12та гол урган. Бу борада ҳам устунлик "Пахтакор" томонида.

2014
"Насаф" - "Пахтакор" 1:1
"Пахтакор" - "Насаф" 2:0

2015
"Пахтакор" - "Насаф" 3:1
"Насаф" - "Пахтакор" 0:1

2016
"Пахтакор" - "Насаф" 1:1
"Насаф" - "Пахтакор" 2:1

2017
"Пахтакор" - "Насаф" 2:1
"Насаф" - "Пахтакор" 4:0

2018
"Насаф" - "Пахтакор" 2:3
"Пахтакор" - "Насаф" 4:0

Ушбу мавсумни "Пахтакор" ғалаба билан бошлади ва Суперлиганинг 1-турида "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Кейин турда "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди.

"Насаф" эса ҳозирча бир дуранг ва бир ғалаба қайд этди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари илк турда "Динамо" билан 1:1 ўйнаб, сўнгра ўз уйларида "Сўғдиёна"дан 3:1 ҳисобида устун келишди. "Сўғдиёна" билан ўйинда Ислом Кенжабоев жуда чиройли гол урганидан мухлисларнинг хабари бор. "Пахтакор"да ўйнаётган Драган Черан эса "Локо" дарвозасига чиройли тўп киритганини эслаб ўтиш жоиз.



Бугун ўйинда устунлик "Пахтакор" томонида деб айтиш мумкин. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди. Иккинчидан таркиби "Насаф"га қараганда бирмунча шаклланган. Ўйин сифати "Насаф"да ҳам яхши, бироқ футболчилар даражаси бўйича "Пахтакор" устунроқ. Қолаверса "Пахтакор" ОЧЛда ўйнаб ҳам ўзини анча пишитиб олди.

Агар бугун "Насаф" ғалаба қозонгудек бўлса, бу катта сенсация бўлади. Жамоа фақат ҳимояланиб "Пахтакор"га қаршилик кўрсата олмайди, бу аниқ. Қаршиликлар асосан тўпни ўзларида сақлаш ва рақибни тўпсиз қолдириш орқалигина ижобий натижага умид қилишлари мумкин. Фақат тўпни назорат қилиб туриш қанча узоқ давом этади, бу ҳам бир савол.



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика