Latest news

22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  3 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  5 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  8 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашади. Ҳеч шубҳасиз бу учрашувга турнинг марказий баҳси сифатида қаралмоқда.

Турнир жадвалида ҳар иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Пахтакор" 26 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 25 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Эсингизда бўлса, "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган биринчи ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўйинда "Бунёдкор" ҳисобни очгани, охирги дақиқаларда пенальти қўйилгани, аммо Жасур Ҳакимов гол ура олмагани - ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Бир сўз билан айтганда, қизиқ дерби бўлганди.

Бугун ҳам жамоалардан шиддатли тўқнашув кутиб қоламиз. Ўтган йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳс анча баҳс-мунозараларга бой бўлганди. Талотўп ичида урилган гол, ҳисоб олиб-олинмагани, хуллас роса тортишув бўлганди. Бугун қандай ўйин бўлишини эса учрашув давомида кўрамиз.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Пахтакор" охирги тўртта ўйиндан иккитасини дуранг, яна иккитасини ғалаба билан якунлади. Умуман олганда, "Пахтакор" 6-турдан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор Бухорода 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Биласизми? "Пахтакор" ўз майдонида ўтказилган 6та беллашувдан бештасида зафар қучган ва бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 11-3.

Факт: "Пахтакор" бу йилги чемпионатда ўз майдонида ҳали ютқазмаган уч жамоадан бири. Яна иккитаси: "Навбаҳор" ва "Локомотив".

"Бунёдкор" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни жуда яхши бошлади. Аввалига ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнаган "қалдирғочлар" шундан сўнг қаторасига бешта ўйинда ғалабага эришишди. Аммо орада учта мағлубият юз берди. Кейин эса "Бунёдкор" яна қаторасига учта беллашувда зафар қучди.

Биласизми? "Бунёдкор" сафар ўйинларида энг кўп очко йиққан жамоа бўлиб турибди - 12та.

Факт: "Бунёдкор" бу йил сафарда тўрт бор зафар қучиб, икки марта мағлуб бўлди ва ҳали дуранг ўйнамади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика