Бугун футбол. "Пахтакор" - АГМК
13 jul 2020 13:15
News
Тошкентда турнир жадвали пешқадамлари ўзаро баҳс олиб боради. "Пахтакор" - АГМК. Бу ўйин олдидан кўп гапириляпти. Буни Арвеладзе - Қосимов қарама-қаршилиги деса ҳам бўлади. Грузин ва ўзбек футболининг ёрқин намоёндалари бош мураббий сифатида ўз жамоаларини бошлаб тушишади.
"Пахтакор" турнир жадвалида 21 очко билан пешқадамлик қиляпти. Тўплар нисбати 22-4. АГМК ҳисобида 20 очко бор ва бу жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 11-4.
Бир қарашда АГМК кам гол ураётгандек, лекин мустаҳкам ҳимоялана оляпти. Шу боис АГМК "Пахтакор" билан энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Яна бир маълумот шуки, АГМК ҳали мағлубиятга учрамаган.
"Пахтакор" охирги 4 турда қаторасига ғалаба қозонди. Шота Арвеладзе шогирдлари кетма-кет "Бунёдкор", "Қизилқум", "Сурхон" ва "Машъал" устидан зафар қучишди. Мана шу ўйинларда "Пахтакор" 13та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. У ҳам бўлса пенальтидан.
Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган АГМК шундан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари навбати билан "Бунёдкор", "Қизилқум", "Сурхон", "Машъал", "Насаф" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан устун келишди. Жамоа ютган ўйинларда 9та гол уриб, ўз дарвозасидан 2 бор тўп ўтказди.
Бугунги ўйинда имкониятларни қандай баҳолаш мумкин? Албатта, "Пахтакор" таркиб ва ўйин жиҳатдан кучлироқ, лекин олмалиқликлар ҳам қараб турмаса керак. Ҳар ҳолда Миржалол Қосимов натижа учун ўйнашни жуда яхши билади.
Агар АГМК ғалаба қозона олса, бу чинакам сенсация бўлади. Негаки "кончилар" шу пайтгача Тошкентда фақат бир марта (2013 йил) "Пахтакор"ни мағлуб этишган.
P.S. Соат 20:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.
Pakhtakor Igor Sergeev - 71', Dostonbek Hamdamov - 74' |
Superliga. Round 9 13/07/2020, 20:00 2
:
2
Finished
|
OKMK Arslanmirat Amanov - 33', Йован Жокич - 53' |
Referee: Sherzod Kasimov
Comments