Latest news

02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  2 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  5 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо" News

Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Динамо"

Бугун "Олмалиқ" шаҳрида "Олмалиқ" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 18:30да бошланади.


«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
6 май 2017. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Ўйин олдидан: Бир сўз билан айтганда, охирги икки турда фақат дуранг ўйнаган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бундай дейишимизнинг боиси, "Олмалиқ" олдинги икки беллашувда "Қизилқум" ва "Нефтчи" билан, "Динамо" эса "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Олмалиқ" 9 очко билан 12-ўринни, "Динамо" эса 14 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди.

Факт: Ўз майдонида учта учрашув ўтказган "Олмалиқ" шундан биттасида ғалаба қозонган. Жамоа "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, "Қизилқум" ва "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.  Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўз уйида мана шу икки жамоага тўп кирита олмаган.

Биласизми? "Олмалиқ" ўз майдонидаги учта ўйинда атиги битта гол урган ва мана шу гол Камолиддин Мурзоевга тегишли.

Факт: "Динамо" бугун сафарда бешинчи учрашувини ўтказди. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар икки бор зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнаган ҳолда бир бора мағлуб бўлишган. "Динамо" сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келган, "Қўқон-1912"га имконият бой берилган бўлса, "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган.

Факт: "Динамо" бу йилги мавсумда кетма-кет учта беллашувни ғалаба билан бошлади-ю, аммо охирги беш учрашувда фақат бир марта уч очколи бўлди.

Факт: "Олмалиқ" чемпионатнинг дастлабки тўртта ўйинида ғалаба қозона олмаган бўлса, кейинги икки беллашувни ғалаба билан тугатди ва навбатдаги икки ўйинда дуранг қайд этди.

Биласизми? Ўз майдонида учта учрашувда майдонга тушган "Олмалиқ" бирортаям гол ўтказиб юбормади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика