Latest news

11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта жиҳат деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  3 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  17 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод" News

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Фарғонада "Нефтчи" Тошкентнинг "Обод" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бир сўз билан айтганда, турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Иккала жамоа ҳам 6 очкодан тўплаган ҳолда 14-15 ўринларни бўлишиб туришибди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" ҳам, "Обод" ҳам 9тадан ўйин ўтказиб, бир бор ғалаба қозонган. Иккала жамоа ҳисобида учтадан дуранг ва бештадан мағлубият мавжуд. "Нефтчи" фақат тўплар нисбатига кўрагина юқори ўринда турибди.

Факт: "Нефтчи" жорий мавсум олий лигадаги ягона ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита дуранг ва икки мағлубият қайд этган. Фарғоналиклар ўз уйларида ҳали ғалаба қозонгани йўқ. "Нефтчи" "Пахтакор" ва "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.

Факт: "Обод" ҳам худди "Нефтчи" сингари ўзининг битта-ю битта ғалабасини сафарда қўлга киритган. Бу жамоа 3-турда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Бугун тошкентликлар сафарда олтинчи ўйинда майдонга тушишади. Аввалги ўйинлардаги натижалар: бир ғалаба, тўрт мағлубият. "Нефтчи" ўз майдонида учта, "Обод" сафарда иккита тўп киритган.



Биласизми? "Обод" сафар учрашувларида "Сўғдиёна" билан биргаликда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Иккала жамоа ҳам бир хил 11тадан гол ўтказган. Бундан ташқари, "Обод"нинг кетма-кет ўйинлардаги ғалабасиз серияси олтитага етди.

Биласизми? "Нефтчи" мавсумни қаторасига олтита ғалабасиз ўйин билан бошлаб, ниҳоят 7-турга келиб илк ғалабасини "Сўғдиёна" устидан қўлга киритди. Шундан кейин жамоа яна охирги икки ўйинни юта олмади. Ўтган йил Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Обод"ни мағлуб этган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика