Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 3-тур учрашувлари давом эттирилади.

Суперлигада ўйнаш имконияти берилган "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Соат 18:00да бошланадиган ўйинга қизиқиш катта. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун ғалаба учун ўйнайди деб бемалол айтса бўлади.

Худди "Насаф" билан бўлгани каби "Нефтчи" бугун ҳам очиқ ва шиддатли ўйин намойиш этса керак. Ўз навбатида "Бунёдкор"нинг ҳам ҳужумкор футбол кўрсатишига шубҳа йўқ.

"Нефтчи" бунгача иккита ўйинда майдонга тушиб, иккаласида ҳам дуранг қайд этди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи"нинг "Насаф" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳслари 0:0 ҳисобида тугади. Жамоа ҳали гол ургани ва ўтказгани йўқ.

"Бунёдкор"га келсак, бугунги ўйин жамоанинг Суперлигада сафардаги илк учрашуви бўлади. Миржалол Қосимов шогирдлари аввалги иккита ўйинни уйда ўтказиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишди. АГМК билан 1:1 ўйнаган "Бунёдкор" кейинги турда "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Имкониятлар борасида устунлик "Бунёдкор" томонида дея оламиз. Чунки ўйин услуби томонлама меҳмонлар кучлироқ. Янгиланган "Нефтчи"да ўйин ҳозирча кучли эмас, бироқ уларнинг устунлиги мухлисларида эканини унутмайлик.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика