Latest news

18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  0 18:10Суперлига. "Шўртан" - "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  8 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   35 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  14 17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  2 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  11 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  14 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  3 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  7 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган учта беллашув ўтказилади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга турнинг марказий ўйини сифатида қаралмоқда. Чунки иккала жамоа ҳам бугун энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Учрашувни баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошқариб бориши эса ўйинга бўлган қизиқишни янада орттиради. 

Турнир жадвалида "Пахтакор" 42 очко жамғарган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" ўзининг энг яқин таъқибчиси "Бунёдкор"дан олти очкога ўзиб кетган. "Навбаҳор" эса 31 очко йиғиб 4-ўринни эгаллаб турибди. 

"Навбаҳор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ўтган йилдан бери ўз майдонида ютқазгани йўқ. Наманганликлар сўнгги бор 2016 йилнинг 27-турида уйда "Қизилқум"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Шундан сўнг жамоа охирги учта турни сафарда ўтказган. 

Ўтган йилги мавсумда "Навбаҳор" ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалаба қозонган ва беш бор дуранг ўйнаганди. Тўплар нисбати 24-11. Бу йил эса "Лочинлар" 9та ўйинда ҳаракат қилиб, шундан 7тасида зафар қучишди ва икки бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-2. Демак, "Навбаҳор" ўз уйида 24та учрашувдан бери мағлуб бўлмай келмоқда ва бугун ҳам шу анъанани давом эттиришга ҳаракат қилади. 

Биласизми? "Навбаҳор" Суперлига баҳслари доирасида ўз майдонида фақат иккита тўп ўтказиб юборган: "Бунёдкор" ва "Нефтчи"дан биттадан. 

Факт: "Навбаҳор" охирги бешта турнинг фақат иккитасида ғалаба қозонди. Ҳар иккала ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилди: "Қўқон-1912" 3:0 ва "Сўғдиёна" 2:0. 

Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" бугун ушбу мавсум ҳисобидан сафардаги 10-учрашувда майдонга тушади. Бунгача ўтказилган 9та баҳснинг 5таси ғалаба билан якун топган. Жамоа икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Сафар ўйинларида тўплар нисбати 13-6. 

Факт: "Пахтакор" охирги уч турни кетма-кет учта ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида "Бухоро" ва "Металлург", сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этди. Ўтган йил Наманганда кечган ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика