Latest news

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

"Локомотив" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 19-17. "Навбаҳор" эса 17 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда боряпти. Кўриниб турибдики, бугун мусобақа жадвалида кетма-кет ўринларда бораётган икки жамоа тўқнашувига гувоҳ бўламиз. 

Бугунги беллашув "Локо" учун сафардаги 8-баҳс бўлади. "Темирйўлчилар" шу пайтгача сафар ўйинларида уч бор ғалаба қозонишган: "Сурхон", "Машъал" ва "Андижон" устидан. Шунингдек, иккитадан дуранг ва мағлубият қайд этилган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 11-8. 

"Навбаҳор" учун бугунги учрашув ўз майдонидаги 8-ўйин бўлади. "Лочинлар" уйдаги беллашувларда "Сурхон" ва "Машъал"ни мағлуб этиб, "Насаф" ва "Турон" билан 0:0 ўйнашган ҳамда "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Андижон"га қарши баҳсларда имконият бой берилган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 5-5. 

Биласизми? Ҳар икки жамоа ҳам Суперлигадаги охирги уч ўйинида биттадан ғалаба қозонди. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912"дан устун келишга муваффақ бўлди. 

Биринчи даврадаги беллашувда "Локо" ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун "темирйўлчилар" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўришади. Мазкур баҳс "Дунё бўйлаб" канали орқали соат 20:00дан жонли эфирга узатилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика