Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бунёдкор"
27 may 2017 14:06
News
Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Бунёдкор"
Ўйиндан нима кутяпмиз? Бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувида кимнинг ғалаба қозонишини айтиш қийин. Лекин баҳс жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Негаки иккала жамоа ҳам охирги ўйинларда ғалаба қозона олмаяпти.
Факт: "Навбаҳор" уйдаги ўйинларда 12 очко тўплаган. Жамоа учта ўйинда ғалабага эришган бўлса, яна шунча марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 8-5. "Навбаҳор" ўз майдонида "Обод", "Машъал" ва "Шўртан" клубларидан устун келган.
Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган тўртта клубдан бири ҳисобланади. Шунингдек, "Локомотив", "Насаф", "Олмалиқ" клублари ҳам уйда ютқазмаган.
Факт: "Навбаҳор" охирги учта ўйинни дуранг натижа билан якунлади. Жамоа охирги марта 22 апрель куни "Шўртан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Факт: Бу "Бунёдкор"нинг ушбу мавсум ҳисобидан водийга иккинчи сафари бўлади. Биринчи сафарда "Бунёдкор" "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қолаверса, мазкур ғалаба "Бунёдкор"нинг сафар ўйинларидаги ягона ғалабаси бўлиб турибди.
Биласизми? "Бунёдкор" Фарғонада ғалаба қозониб қайтганидан бери кетма-кет бешта учрашувда юта олмади. Жамоа уч бор дуранг ўйнаган бўлса, икки марта мағлуб бўлди. Қолаверса, иккала мағлубият ҳам сафардаги ўйинларда рўй берди.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments