Latest news

12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  5 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  10 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  2 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  19 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  31 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  21 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  250 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК News

Бугун футбол. "Навбаҳор" - АГМК

Бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари давом эттирилади. "Навбаҳор" ўз майдонида АГМК билан куч синашади.

"Навбаҳор" 12та ўйиндан сўнг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 21 очко жамғарган. АГМК эса 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Бугун "Навбаҳор" ўз майдонида 7-учрашувни ўтказади. Бунгача бўлиб ўтган олтита ўйиндан тўрттасида "лочинлар" ғалаба қозонган ва икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 11-2. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида мағлубиятга учрамаган. Шунингдек, "Пахтакор" билан "Локомотив" ҳам ўз уйида ютқазмаган. 

Факт: "Навбаҳор" қаторасига охирги уч ўйинни ғалаба билан якунлади. Жамоа сафарда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ўз майдонида "Қизилқум" ва "Металлург"дан бир хил 3:0 ҳисобида устун келди. 

Олмалиқ шаҳрининг АГМК клуби ҳақида гапирадиган бўлсак, негадир бу жамоа ўз ўйинини топа олмаётгандек. АГМК бир қарасанг сафарда "Металлург"ни ютиб қайтади, бир қарасанг ўз уйида "Сўғдиёна"ни енга олмайди. Жамоанинг ўйин услуби ҳам қандайдир тушунарсиз. 

АГМК шу пайтгача сафарда ўтказган 6та ўйиндан фақат иккитасида ғалабага эришди. Жамоа "Нефтчи" ва "Металлург"дан устун келди. Сафар ўйинларида Виктор Кумиков шогирдларининг тўплар нисбати 8-11. 

Биласизми? АГМК уйдаги ўйинлардан кўра сафарда кўпроқ очко жамғарган. Уйда 6та, сафарда 7та.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика