Latest news

08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтингини эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  3 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  4 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  8 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  1 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  12 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93

Бугун футбол. "Насаф" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 11-тур баҳслари давом эттирилади. "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Шубҳасиз, турнинг марказий баҳси бугун Қаршида бўлиб ўтади. Ўтган йил "Насаф" ўз майдонида "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўзиям жуда чиройли ўйин бўлганди. Мухлислар бу ўйинни ҳалигача унутгани йўқ. Бугун "Пахтакор" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўради.

Турнир жадвалида "Пахтакор" 20 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Насаф" ҳисобида эса 14 очко бор ва "аждарлар" кутилмаганда жадвалнинг 8-поғонасидан жой эгаллаб туришибди. Аммо бугунги баҳс моҳиятининг жамоалар эгаллаб турган ўрнига таъсири бўлмаса керак.

"Насаф" мавсумни яхши бошлади, шундай бўлдики жамоа қаторасига 8та ўйинда мағлуб бўлмади. Мана шу саккизта баҳсда уч ғалаба ва беш дуранг қайд этилди. Аммо охирги икки ўйинда "Насаф" кетма-кет ютқазиб қўйди. Аввалига ўз майдонида "Сўғдиёна"га, ундан кейин Тошкентда "Бунёдкор"га.

"Насаф"нинг айниқса "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйиши жуда ғалати бўлди. Тўғри, Жиззахда мураббий алмашди, йигитларда бошқача кайфият пайдо бўлди, аммо "Насаф" ўз майдонида "Ал Садд"дек клубни мағлуб эта олганди, қандай қилиб "Сўғдиёна"дан мағлубиятга учради ҳайронмиз.

"Пахтакор" охирги турларга келиб ўз ўйинини топиб олгандек эди, бироқ охирги икки беллашувда дуранг қайд этди. "Шерлар" сафарда "Локомотив" ва уйда "Қўқон-1912" билан дурангга эришишди. Шунга қарамай, "Пахтакор" Супрерлига жамоалари орасида энг кам мағлуб бўлган учта жамоадан бири бўлиб турибди. Ҳозиргача "Пахтакор"дан ташқари "Насаф" ва "Қўқон-1912" икки мартадан имкониятни бой берган.

Биласизми? "Насаф" охирги тўрт ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият.

Факт: "Пахтакор" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Металлург"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика