Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Бугун футбол. “Насаф” – “Олмалиқ” News

Бугун футбол. “Насаф” – “Олмалиқ”

Бугун Қаршида катта футбл. “Насаф” 20-тур доирасидаги учрашувни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 18:45да бошланади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

ЎзПФЛ 20-тур
“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
08.09.2017. “Марказий” стадион. 18:45да
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов, Александр Буров (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Олим Толибжонов жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги учрашувларини ҳали бошқарган эмас. Бугунги учрашув дастлабкиси бўлади.

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 19 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Иккита ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” тарафида - 31:17.

Қаршида бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан еттитасида “Насаф” ғалаба қозонган. Икки учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Кўриб турганингиздек, “Олмалиқ” жамоаси ҳанузгача Қаршида ғалаба қозона олмаган. Қаршидаги сўнгги дуранг натижа эса 2013 йили бўлган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Биринчи давранинг 5-турида бу жамоалар Олмалиқда ўзаро баҳс юритишган. Унда “Олмалиқ” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Бугун “Марказий”да қизиқарли ва муросасиз курашларга бой учрашув бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. “Марказий”га ташриф буюринг ва яхши ҳордиқ чиқаринг.

Мухлисларга ўйин чипталари стадион қошидаги чиптахоналарда сотилаётганини ҳам эслатиб ўтамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика